Toshkent davlat texnika universiteti huzuridagi DSc.03.30.12.2019.Т.03.04

E'lonlar va yangiliklar

Namoyish etilayabdi 6-10 ta yozuv 11 tadan.
Ilmiy kengashning e'lon va yangiliklari 2021-08-17
Икромов Акмалжон Ғофуржоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон Диссертацияси ҳимояси 2021 йил 06-август куни соат 11-00 да Тошкент давлат техника университети Механика факультетининг 3-аудиториясида (коронавирус пандемияси та

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юк автомобилларининг агрегатларидаги машинасозлик деталлари учун янги самарадор материал ва уни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ваметалларга ишлов бериш технологияси йўналиши) механикаси (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T356.
Илмий раҳбар: Рискулов Алимжон Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Джумабаев Алижон Бакишевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юк автомобилларининг агрегатларидаги машинасозлик деталлари учун оширилган эксплуатацион параметрларга эга бўлган янги материални ва уни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
композит материаллар компонентларининг энергетик параметрларини бошқариш йўли билан оптимал структурасини шакллантирадиган услубий тамойиллари ишлаб чиқилган;
полиамиднинг мустаҳкамлик чегараси ҳамда ейилиш миқдори модификатор концентрациясига ва вақтига функционал боғлиқлиги аниқланган;
политетрафторэтилен заррачалари ва углерод толасини биргаликда фаоллаштириш билан чўзилишдаги мустахкамлик 30 мас. %, мустаҳкамлик чегараси σр = 26 МПа ва ейилишга бардошлиликни I·10–7 мм3/Н·м га оширишни таъминловчи модификацияланган политетрафторэтилен асосидаги композицион материалларнинг таркиби ва уларни олиш технологияси ишлаб чиқилган;
юк автомобиллари тормоз камераси ва цилиндрларининг экплуатация муддатини 400 минг км.гача ошириш имконини берувчи юк автомобиллари тормоз камераси цилиндри деворига триботехник қоплама сифатида қўлланиладиган алифатик полиамид ПА6, ПА6.6 асосли композит материаллар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юк автомобилларининг агрегатларидаги машинасозлик деталлари учун янги самарадор материал ва уни олиш технологиясини ишлаб чиқиш учун олиб борилган илмий тадқиқотлар бўйича олинган натижалар асосида:
алифатик полиамид (ПА6, ПА6.6) лар асосида ишлаб чиқилган композит материаллар Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллари қўмитасининг “Автомагистрал” УК га полиамид ПА 11 (Rilsan) га муқобил тарзда юк автомобиллари тормоз камераси цилиндри деворига триботехник қоплама сифатида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллари қўмитасининг 11.08.2020 йилдаги 01-58/1-сон маълумотномаси). Натижада юк автомобилининг эксплуатация ресурси 300 минг км. дан 400 минг км.гача ошган;
ПА6 полиамид асосида олинган композит материални металл ва углерод махсулотларининг юқори дисперсли зарралари билан модификацияланган таркиби Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллари қўмитасининг “Авомагистрал” УК га полиамид ПА 11 (Rilsan) га муқобил тарзда юк автомобиллари тормоз камераси цилиндри деворига триботехник қоплама сифатида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллари қўмитасининг 11.08.2020 йилдаги 01-58/1-сон маълумотномаси). Натижада пружинанинг эксплуатация ресурси 1,1-1,3 марта ошган.


Ilmiy kengashning e'lon va yangiliklari 2021-06-07
Юсупов Абдулазиз Абдуллажановичнинг  фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон  Диссертацияси ҳимояси 2021 йил 18-июнь куни соат 10-00 да Тошкент давлат техника университети Механика факультетининг 3-аудиториясида бўлиб ўтади.

# Ҳимоя ҳақидаги эълон  (асос) www.oak.uz (http://oak.uz/pages/6085)                                                                                                             

Юсупов Абдулазиз Абдуллажановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 
Диссертацияси ҳимояси 2021 йил 18-июнь куни соат 10-00 да Тошкент давлат техника университети Механика факультетининг 3-аудиториясида бўлиб ўтади.
I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пўлат маҳсулотларини ейилишга бардошлилигини циклик термик ишлов бериш усулида ошириш технологиясини такомиллаштириш», 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши) ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т1432.
Илмий раҳбар: Бердиев Дароб Муратович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазонович, техника фанлари доктори, профессор; Рискулов Алимжон Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: циклик қиздириб термик ишлов беришдаги фаза ва структура ўзгаришни таъминлаш асосида пўлатдан тайёрланган деталларнинг ейилишга бардошлилигини ошириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
65Г маркали пўлатни дастлаб уч марта циклик қиздириб ишлов берилганда α-фазанинг кристалларидаги дислокация зичлиги юқори даражада бўлиши ҳамда тўлиқ пластинали структура ҳосил бўлиши аниқланган;
қиздириш цикллар сонига, ҳароратларига ва совитишга боғлиқ ҳолда 65Г маркали пўлатни дастлаб 450-500 °С харорат оралиғида уч марта циклик қиздириб ишлов бериш натижасида қаттиқлиги юқори даражада бўлиши, мустахкамлик чегараси ўсиши, зарбий қовушқоқлик қийматини ўзгармаслиги ҳамда легирловчи элементларнинг қиздириш цикллар сонига ва вақтига сезиларли даражада таъсир кўрсатмаслиги аниқланган;
юқори частотали ток билан дастлаб циклик қиздириш ва тугалланган тоблаш ҳароратини доимий таъминловчи ток кучи ва кучланиш қийматлари аниқланган;
турли ҳароратларда циклик қиздириб термик ишлов берилганда, криситалл тузилишдаги энг юқори нуқсонлилик даражаси қиймати барча термик ишлов бериш ҳароратининг циклик қиздириш вақти 4-5 сония оралиғида бўлган ҳолатга тўғри келиши аниқланган
дастлабки циклик қиздириб-совитиш ва тугалланган индукцион қиздириб тоблашдан фойдаланиб майда модулли шестерня тишларининг эксплуатация муддатини 30-40% га ошириш имконини берувчи юқори частотали токда циклик қиздириб термик ишлов беришнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пўлат маҳсулотларини ейилишга бардошлилигини циклик қиздириб термик ишлов бериш усулида ошириш технологиясини такомиллаштириш учун олиб борилган илмий тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ейилишга бардошлиликни ошириш учун кичик модулли майда шестерняларга термоциклик термик ишлов бериш технологияси “Агрегат заводи” АЖга жорий қилинган. (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 09/06-25-1651-сон маълумотномаси). Мазкур технологиянинг амалиётда қўлланилиши шестернялар тишларининг ейилишга бардошлилигини 1,2-1,3 мартага ошириш имконини берган;
шестерняларга термик ишлов бериш учун тоблашда юқори частотали токлар билан термик ишлов бериш технологияси “Агрегат заводи” АЖга жорий қилинган. (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 09/06-25-1651-сон маълумотномаси). Натижада электр энергиясининг сарфи 15-20% га камайган;


Ilmiy kengashning e'lon va yangiliklari 2021-06-07
  Алланазаров Акмал Абдулхақовичнинг  фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон. Диссертацияси ҳимояси 2021 йил 18-май куни соат 14-00 да Тошкент давлат техника университети Механика факультетининг 3-аудиториясида бўлиб ўтади.

#Ҳимоя ҳақидаги эълон  (асос) www.oak.uz (http://oak.uz/pages/6085)                     Алланазаров Акмал Абдулхақовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон. Диссертацияси ҳимояси 2021 йил 18-май куни соат 14-00 да Тошкент давлат техника университети Механика факультетининг 3-аудиториясида бўлиб ўтади.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туз конлари машиналари учун кескич материалининг янги таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик, қуймачилик, металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T592.
Илмий раҳбар: Нурмуродов Салоҳиддин Дустмуродович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Зиямухамедова Умида Алижоновна, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Хусниддин Закирханович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
конларда қўлланиладиган қазиш машиналарнинг кескичлари учун калийли туз жинсларини самарали парчаловчи, қаттиқ қотишмали тишларни юқори эксплуатацион хоссаларга эга бўлган йирик донадорли вольфрам карбиди асосида тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йирик донали вольфрам карбид кукунидан РС-14 турдаги кескичлар учун кобальт-никель боғловчили қаттиқ қотишманинг таркиби калийли туз жинсларини кесиш жараёнидаги ейилиш миқдорига кўра ишлаб чиқилган;
йирик донали ўлчамдаги вольфрам карбидини олиш технологияси вольфрам карбид кукунларини соф элементлардан синтезлаш ҳароратига, давомийлигига ва вольфрам кукунининг донадорликка кўра ишлаб чиқилган;
РС-14 турдаги кескич тишларини ишлаб чиқариш технологияси қаттиқ қотишмаларнинг ресурс тежамкорлиги бўйича ишлаб чиқилган;
вольфрам карбид донадорлиги 8...10 мкм бўлган қаттиқ қотишмадаги 11% кобальт боғловчини 11% (64%Со+36%Ni) кобальт-никель боғловчига алмаштириш асосида қаттиқ қотишманинг туз жинсларини кесишдаги ейилишга бардошлиги кобалтни никел билан легирлаганда ўртача 20...22% ортиши аниқланган;
ўртача контакт мустаҳкамлиги Рк = 450…500 МПа, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси σсж = 55...60 МПа, абразивлик даражаси Барон-Кузнецов шкаласи бўйича а = 18…20 мг бўлган калийли туз жинсларини самарали кесувчи қаттиқ қотишманинг янги 89%WC+7%Co+4%Ni кимёвий таркиби каттик котишманинг физик-механик ва эксплуатацион хоссасига асосан ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Конларда кўлланиладиган қазиш машиналарнинг кескичлари учун ейилишга бардошли қаттиқ қотишмали тишларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқоднинг илмий натижалари асосида:
РС-14 турдаги кескич учун йирик донадорли (9...10 мкм) вольфрам карбид таркибли ВК11В маркали қаттиқ қотишма «Олмалиқ KMK қошидаги нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси»га жорий этилган («Олмалиқ KMK» АЖ 2020 йил 22 октябрдаги 1527-сон маълумотномаси). Натижада калий ва тош тузи рудаларини қазиб олиш унумдорлигини 1,13-1,15 марта оширишга хизмат қилган;
донадорлиги йирик ўлчамли вольфрам карбидини олиш технологияси «Олмалиқ KMK қошидаги нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси»га жорий этилган («Олмалиқ KMK» АЖ 2020 йил 22 октябрдаги 1527-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги энергия сарфини 1,12-1,13 марта камайтиришга хизмат қилган;
РС-14 турдаги кескич тишларини ишлаб чиқариш технологияси «Олмалиқ KMK қошидаги нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси»га жорий этилган («Олмалиқ KMK» АЖ 2020 йил 22 октябрдаги 1527-сон маълумотномаси). Натижада кескични ишлаб чиқаришдаги таннархини 10-15% камайтиришга хизмат қилган.


Ilmiy kengashning e'lon va yangiliklari 2021-03-06
Халикулов Ўткир Мирзакамоловичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси туғрисида

Ҳимоя ҳақида эълонлар

Халикулов Ўткир Мирзакамоловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

Диссертацияси ҳимояси 2021 йил 12-март соат 1500 да Тошкент давлат техника университети Механика факультетининг 3-аудиториясида бўлиб ўтади.

I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хом ашёни қиздиришда ёйли пўлат эритиш печларидан ажралаётган газлардан фойдаланиш жараёнини оптималлаштириш орқали такомиллаштириш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик, қуймачилик, металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T1492.
Илмий раҳбар: Самадов Алишер Усманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Нурмурадов Саллохиддин Дусмуродович, техника фанлари доктори, профессор; 
Якубов Лазиз Эргашхонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Олмалиқ КМК”АЖ.Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 12 15-00

Тадқиқотнинг мақсади: печдан ажралаётган техноген чиқинди газларнинг физик иссиқлигидан фойдаланиб хом-ашёни олдиндан қиздириб олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: интеграциялашган олдиндан қиздирувчи қурилмаларида газларнинг ярим ёпиқ тизимдаги харакатланишининг таснифи ишлаб чиқилди;
иссиқлик алмашинуви қонуниятлари асосида металл парчаларини олдиндан қиздириш ва чиқинди газларни ёқиб юборишнинг комбинацион технологияси ишлаб чиқилди;
(ПДК) – атмосферага чиқаётган ёниш маҳсулотларининг таркибидаги зарарли қўшимчаларнинг чегаравий концентрацияси талаблари асосида қиздириш камерасидан ажралаётган техноген чиқинди газларни қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилди;
ресурс тежамкорликнинг таъминланиши кўрсатгичлари асосида икки камерали интеграциялашган шихта қиздирувчисининг термик режимлари ишлаб чиқилди;
икки камерали комбинацион қиздирувчининг қизидриш камерасида, хом-ашёни олдиндан қиздириш мобайнида кечадиган асосий физик-кимёвий жараёнлар ва металл парчалари устунидаги иссиқлик алмашинув жараёнларининг таснифи билан боғлиқ зоналар аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Хом ашёни қиздиришда ёйли пўлат эритишпечларидан ажралаётган газлардан фойдаланиш жараёнини оптималлаштириш орқали такомиллаштириш учун олиб борилган тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:

“ДСП-100УМК” печидан ажралаётган газларнинг физик иссиқлигидан фойдаланиш технологияси “Ўзметкомбинат” АЖга жорий этилган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2020 йил 20 ноябридаги 01/02-03.02-138-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технологиянинг қўлланилиши пўлат эритиш жараёни учун сарфланадиган вақтни 10-15% га қисқартириш имконини берган.
Печдан ажралаётган заррарли газларнинг таркибидаги зарарли моддаларни ёқиб юборишни таъминлайдиган технология “Ўзметкомбинат” АЖга жорий қилинган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2020 йил 20 ноябридаги 01/02-03.02-138-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технологиянинг қўлланилиши электр пўлат эритиш цехидаги газ ва чанглардан тозалаш тизимига тушадиган юкламани 15-20% қисқартириш имконини берган.
Икки камерали қиздирувчида иссиқлик алмашинув жараёнини бир маромда тақсимлашнинг инновацион технологияси “Ўзметкомбинат” АЖга жорий этилган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2020 йил 20 ноябридаги 01/02-03.02-138-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технологиянинг қўлланилиши ҳар бр тонна пўлатни суюқлантиришда 100 кВт с электр энергиясини тежаш имконини берган.

 


Ilmiy kengashning e'lon va yangiliklari 2021-02-23
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги Раёсат мажлиси

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги Раёсат мажлиси 2021 йилнинг 30 январь куни бўлиб ўтди.

    Раёсат мажлиси қарорига кўра, талабгорларнинг 21 нафари фан доктори, 252 нафари фалсафа доктори илмий даражаларида, 10 нафари профессор, 79 нафари доцент ва 11 нафари катта илмий ходим илмий унвонларида тасдиқланди.

    Халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотлари томонидан берилган 18 нафар талабгорнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри фан доктори (DSc) дипломи сифатида нострификация қилинди.

    Раёсат мажлисида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси сифатини таъминлаш юзасидан Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01 рақамли илмий кенгашда «Ўрмон ва манзарали дарахтларда шаҳар мўйловдори (Aeolesthes sarta Sols.) биоэкологияси ҳамда улар миқдорини бошқаришни такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация тадқиқотининг моҳияти бўйича илмий-услубий жиҳатдан хатоликка йўл қўйилганлиги, диссертация ва авторефератда қатор камчиликлар мавжудлиги, тадқиқот якунланмагани, олинган маълумотлар ишончсизлиги ҳамда талабгор саволларга қониқарсиз жавоб берганлиги сабабли қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнингPhD/22.12.2020/Qx.1338 рақамли аттестация ишига рад жавоби берилди.
    Раёсатда мазкур илмий кенгаш огоҳлантирилган ҳолда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига оид талабларнинг бузилиши яна бир бор такрорланса, илмий кенгаш фаолиятини тугатиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан қарор қабул қилинди.